Тошкентдаги “заправка”да Labo ёниб кетди
3-саҳифа
−
04 Апрель
3956Кеча, 3 апрель куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Labo русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Воқеа соат 19:50 ларда Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида содир бўлган. У ерда ҳайдовчи 1999 йилда туғилган Т.Н.га тегишли Labo русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
“Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни соат 14:35 лар атрофида Андижон шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган супермаркет автотураргоҳида тўхтаб турган Gentra автомашинаси ёниб кетганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь