Тошкентдаги “заправка”да автомобилнинг газбаллони портлади

Жамият

image

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган газ қуйиш шохобчасида "Газ 322132" русумли автомашинанинг газбаллони портлаб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Воқеа кеча, 15 март куни соат тахминан 19:30 ларда содир бўлган. Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган газ қуйиш шохобчасида 1984 йилда туғилган фуқаро  Д.Д.га тегишли бўлган "Газ 322132" русумли транспорт воситасига газ тўлдириш вақтида автомашинага ўрнатилган газбаллонининг трубкасида чақнаш содир бўлган.

ЙҲХБ хабарига кўра, газбаллонлар бутун ҳолатда портламаган. Босим билан газбаллони ҳимоя қопқоғи чиқиб кетиши оқибатида газ қуйиш шохобчаси том қисми ва транспорт воситасига зарар етган.

Билдирилишича, ушбу ҳолат оқибатида фуқаролар соғлиғига зиён етмаган.

Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги газ "заправка”да “Камаз” русумли юк машинаси ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент газ баллон заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг