Тошкентдаги ЙТҲда Damas ағдарилиб кетди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Сергели туманида Damas ҳамда юк машинаси иштирокида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Унда баён этилишича, кеча, 11 июнь куни соат 17:40 ларда Сергели тумани Қипчоқ кўчасида Damas ҳамда HOWO русумли тиркамали юк машинаси ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Damas машинаси 2003 йилда туғилган Ш.А., HOWO юк машинаси 1984 йилда туғилган A.Ш. бошқарувида бўлган.

“ЙҲТ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ЙҲТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made