Тошкентдаги янги уйлар олди-сотдиси учун давлат божи бекор қилинади

Жамият 4626
image

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. 

Лойиха билан Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинмоқда.

Амалдаги таҳрирга кўра, нотариал ҳараткатларни амалга оширганлик ва янги қурилган кўчмас мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун маълум давлат божи ставкалари  белгиланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан кўчмас мол-мулк сотиб олинганда шартнома суммасининг 5 фоизи, бироқ БҲМнинг камида 10 баравари миқдорида ҳисобланади.

Лойиҳа тасдиқланса маҳзур банд олиб ташланади. Яъни доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан кўчмас мол-мулк сотиб олинганда давлат божи тўланмаслиги мумкин.

Шунингдек, давлат божи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан — БҲМнинг 3300 бараваридан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда шартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида ундирилади.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 112
Рейтинг: 3.1
t
×