Тошкентдаги яна бир кўча 1 ойга ёпилди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг “Ўзбекистон овози” кўчасининг яна бир қисми  Шастри кўчаси билан чорраҳадан Яҳё Ғуломов кўчасигача бўлган ҳудуд реконструкция ишлари муносабати билан 27 март куни эрталаб соат 7:00 дан 30 апрелга қадар транспортлар ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кўча “аҳоли эҳтиёжлари ва замонавий шаҳарсозлик стандартларига жавоб берадиган 24 соатлик масканга”, яъни кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва албатта, шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган масканга айланмоқда.

“Шу муносабат билан бугун, 27 март соат 7:00 дан бошлаб, 30 апрелга қадар “Ўзбекистон овози” кўчасининг Шастри кўчаси билан кесишмасидан, “Ўзбекистон овози” кўчасининг Яҳё Ғуломов кўчасига қадар қисми вақтинча автоуловлар ҳаракати учун ёпилади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!” дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 21 мартдан 1 майга қадар Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманининг Шофайзи кўчаси автотранспорт ҳаракати учун ёпилганди. мазкур кўчанинг ёпилишига “Дарё Бўйи Business City” лойиҳаси доирасида Жанггоҳ, Чуқуркўприк ва Захариқ очиқ коллекторларининг ёпилиши, шунингдек, автомобиль йўли, яшил ҳудудлар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилиши сабаб бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг