Тошкентдаги вагон таъмирлаш депоси ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
16 Май
5208Бугун, 16 майга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида жойлашган вагон таъмирлаш депосида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кеча соат 23:58 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Туркистон кўчасида жойлашган вагон таъмирлаш депосида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБ га хабар тушган. Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:03 да ёнғин жойига етиб бориб, у соат 01:31 да қуршаб олинган.
Билдирилишича, ёнғин соат 02:48 да бартараф этилган. Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ҳам етиб борган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар ҳақида хабар тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган йирик савдо дўконларининг бирида ёнғин чиққан эди. Ёнғиннинг сабаби бино томига эгаси томонидан ўрнатилган қуёш панели бўлган. Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот мавжуд эмас.
LiveБарчаси