Тошкентдаги вагон таъмирлаш депоси ёниб кетди (видео)
Crime
−
16 May 2025 6832 1 minute
Бугун, 16 майга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида жойлашган вагон таъмирлаш депосида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кеча соат 23:58 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Туркистон кўчасида жойлашган вагон таъмирлаш депосида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБ га хабар тушган. Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:03 да ёнғин жойига етиб бориб, у соат 01:31 да қуршаб олинган.
Билдирилишича, ёнғин соат 02:48 да бартараф этилган. Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ҳам етиб борган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар ҳақида хабар тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган йирик савдо дўконларининг бирида ёнғин чиққан эди. Ёнғиннинг сабаби бино томига эгаси томонидан ўрнатилган қуёш панели бўлган. Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот мавжуд эмас.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August