Тошкентдаги ваҳший қотиллик бўйича расмий маълумот
Жамият
−
14 Август 2019
11840Аввалроқ, пойтахт Тошкент шаҳрида эр турмуш ўртоғини 30 марта пичоқ уриб ўлдиргани ва қайнонасини оғир яралагани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур жиноят бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ`га расмий маълумот берди.
Унга кўра, кеча, 13 август куни Яшнобод тумани Обишер кўчасида яшовчи муқаддам судланган 1994 йилда туғилган Ш.Р. 1993 йилда туғилган турмуш ўртоғи М.Ю. ва 1971 йилда туғилган қайнонаси Г.Ю. билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан М.Юнинг қорин ва бел соҳаларига бир неча маротаба (30 марта) уриб, уни ўлдирган. Қайнонаси Г.Ю.нинг турли жойларига кўплаб (7 марта) санчиб-кесилган жароҳатлар етказган.
Мазкур холат юзасидан шу куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ш.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-кисми ва 25, 97-моддаси 2-кисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ш.Р. процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Ш.Р. ва М.Ю.нинг 9 ойлик қиз фарзанди болалар уйига олиб кетилган.