Ваҳший қотиллик! Эр рафиқасига 30 марта пичоқ урди

Жамият

image

Пойтахт Тошкент шаҳрида мудҳиш жиноят содир этилди. Эр турмуш ўртоғини ваҳшийларча ўлдирди, қайнонасини оғир яралади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Воқеа кеча, 13 август куни Тошкент шаҳри Миробод туманидаги “Рисовий” бозори атрофидаги маҳаллада юз берган. Эр 24 ёшли рафиқасига 30 марта пичоқ урган. Уларни ажратишга ҳаракат қилган қайнонасига ҳам 7 марта пичоқ билан зарба берган.

Аёл воқеа жойида вафот этган. Онаси оғир аҳволда шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган. Эркак қўлга олинган. Уларнинг 9 ойлик қиз чақалоғи болалар уйига олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан ҳозирча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳам Тошкент шаҳар ИИББ ҳам расмий маълумот бермади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қотиллик

Баҳолаганлар

329

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made