Тошкентдаги университет ўқитувчилари бир хил форма кийишга мажбурланди(ми?)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида (ТДИУ) профессор-ўқитувчиларга бир хил форма жорий этилиши, университет ректорат биноси эшигининг ёпилгани ҳамда матбуот котибига катта миқдорда мукофот пули берилгани тўғрисида маълумотлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан университет раҳбарияти муносабат билдирди.

Унда айтилишича, Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Одоб-ахлоқ кодекси”нинг 11-бандига асосан университетда профессор-ўқитувчи, ходим, докторант ва талабалар ўз ўқиш ва касбига мос замонавий кийимда бўлишлари лозимлиги белгилаб қўйилган. Университетнинг ушбу ички ҳужжати жамоавий келишув асосида қабул қилинган. Университет томонидан форма жорий этилиши олийгоҳ брендини ривожлантириш ва жамоатчилик ўртасида ижобий имижини шакллантиришга қаратилган бўлиб, формани олиш ёки кийиш ҳеч кимга мажбурий эмас. Маҳсулот маъқул келган тақдирда олишлари мумкинлиги ҳақида профессор-ўқитувчиларга хабар берилган.

“Университет “ректорати эшиги барчага ёпилгани” ҳақидаги материалга кўра, энди ҳеч ким ТДИУ ректорати биносига кира олмайди, деган мазмун келиб чиқади. Ҳозирда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, ректоратга чиқиш зиналари ҳам қайта таъмирланмоқда. Бу вазиятда хавфсизликни таъминлаш ва ишчи-усталар фаолиятига халақит бермаслик мақсадида бино эшиги қисқа муддатга ёпилган”, дейилади муносабатда.

Бундан ташқари, тарқалган хабарларда университет матбуот котибига Ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашга масъул ректор маслаҳатчиси 100 млн сўм миқдорда мукофот пули ёздириб бергани айтилган.

“Бу хабар ёлғон маълумот эканлиги ва ҳақиқатга мутлақо тўғри келмаслигини маълум қиламиз. Шахс қадр-қиммати, шаънини топташ, уни жамоат орасида обрўсизлантирганлик учун ҳар бир шахс қонун олдида жавобгарлигини эслатиб ўтамиз”, дея қўшимча қилинади бу ҳақдаги муносабатда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг