Тошкентдаги туманларнинг бирига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
15 Июнь 2021 18207 1 дақиқа
Тапил Маҳамадзиёев Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугун, 15 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Бектемир тумани кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз тўққинзинчи сессияси бўлиб ўтган. Унда Бектемир туманига янги ҳоким тайинлаш масаласи кўриб чиқилган.
Сессияда ҳозиргача Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Тапил Маҳамадзиёев Бектемир тумани ҳокимлигига тасдиқланди.
Маълумот учун, Тапил Маҳамадзиёев 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти — олий.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель