Тошкентдаги тарихий мақбара жойлашган қишлоқ чиқиндихонага айландими?
Жамият
−
31 Июль
4807Ижтимоий тармоқларда “Чорвоқ” сув омбори соҳилидаги Шайх Умар Вали мақбараси зиёратгоҳи жойлашган Боғистон қишлоғи чиқиндихонага айланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди.
Маданий мерос агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси мутахассислари жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини олиб борган.
Қайд этилишича, Шайх Умар Вали Боғистоний зиёратгоҳи Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 846-сонли қарори билан муҳофазага олинган.
Зиёратгоҳ жойлашган ҳудудда ҳозирги вақтда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ташриф буюрувчилар учун чиқиндилар ташлаш учун махсус қутилар ўрнатилган ҳамда бириктирилган ходимлар томонидан мунтазам равишда назорат олиб борилмоқда.
“Вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қадимий обида кўздан кечирилганида меҳмонлар учун ошхона, таҳоратхона ва ювиниш хоналари доимий озода сақлаб келинаётгани маълум бўлди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, “Боғистон” маҳалласида жойлашган Шайх Умар Вали Боғистоний ёдгорлиги VII-XV асрларга оид зиёратгоҳ ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда тарихий масжидни бузган қурилиш раҳбари қамоққа олингани,шунингдек, у етказилган зарарни уч карра миқдорда қопланганлиги сабабли гаров эҳтиёт чорасига ўзгартирилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси