Тошкентдаги сув тошқини сабаб айрим ҳудудларда жамоат транспорти вақтинча чекланади
Жамият
−
03 Июль
8064Бугун, 3 июль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги кўчада сув тошиши оқибатида жамоат транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, 3 июль куни Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш ва Мойқўрғон кўчаларида сув қувури ёрилиб, тошганлиги оқибатида мазкур кўчалардан ҳаракатланувчи 6, 24 ва 142-сонли автобус йўналишларининг қатнов ва оралиқ интервал вақтлари режа асосида ташкил этилишида вақтинча узилишлар кузатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида катта сув ўтказгич тармоғидаги носозлик сабаб кўчаларни сув босгани ҳақда хабар берилганди.
LiveБарчаси