Тошкентдаги “шашликхона”лар оммавий текширувдан ўтказилмоқда

Жамият

image

Бугун, 19 февралдан Тошкент шаҳрида тандир, печь ва мангалда овқат тайёрлайдиган умумий овқатланиш шохобчалари устидан назорат кучайтирилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, санитария ва экология талаблари асосида сомсахоналар, кабобхоналар ва бошқа овқатланиш нуқталарида рейдлар ўтказилмоқда. Текширувлар давомида тутун чиқариш ва фильтрлаш тизимисиз ишлаётган, чиқиндиларни тўғри тозалашни йўлга қўймаган, тандир ва мангалларни пиёдалар йўлаги ёки турар-жой биноларига яқин жойлаштирган шохобчалар аниқланмоқда.

Талабларга жавоб бермайдиган объектлар камчиликлари бартараф этилиб, фаолияти қонун ҳужжатларига мослаштирилгунга қадар вақтинча ёпилади.

Ҳокимликка кўра, замонавий тутун чиқариш ва фильтрлаш тизимларининг йўқлиги аҳоли саломатлигига зарар етказиши, шаҳар экологиясига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ҳавони ифлос қилиб келган чўчқахона аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент санитария ва экология фильтрлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг