Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
21 Ноябрь 2024 4104 1 дақиқа
Кеча, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 20:29 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Лашкарбоши” МФЙ Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойининг дудбуронида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:35 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:42 да ўчирилган. Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлганди.
Live
Барчаси