Тошкентдаги омборда ёнғин чиқди. Аланга 7 соатда ўчирилди

3-саҳифа

image
Кеча, 18 март куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган "Ориент логистик центр" қўшма корхонаси ҳудудида жойлашган мотор мой маҳсулотлари (бочкаларда) омборида ёнғин чиқди. Бу ҳақда шаҳар ФВБга соат 20:45 да хабар келиб тушган.
 
Шунга кўра 10 та ёнғин-қутқарув экипажи, 3 та махсус ва 2 та ёрдамчи техникалар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:49 да қуршаб олинган ва 19 март, соат 03:30 да бартараф этилган.
 
Ёнғин натижасида омборхонанинг тахминан 2000 кв.м майдонида мой маҳсулотлари ёниб зарарланган.
 
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
 
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин омбор

Баҳолаганлар

534

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг