Тошкентдаги “Олмос жўжа” ошхонасида ёнғин юз берди

Жамият 4785

Бугун, 2 июль куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Кўкча дарвоза” МФЙдаги “Олмос жўжа” ошхонасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Ёнғин соат 9:16 лар атрофида келиб чиққан. Бунинг оқибатида ошхона ички ва том қисмининг 30 кв м майдонига зарар етган.

Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Қутқарувчиларнинг ўз вақтида амалга оширган саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 9:36 лар атрофида тўлиқ бартараф этилган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 124
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×