Тошкентдаги мактабдан ўқувчининг ўлик ҳолда топилиши бўйича расмий изоҳ берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкентдаги мактаб ҳудудидан 3-синф ўқувчиси ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар бергандик. Ниҳоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Унга кўра, 2024 йил 10 февраль куни тахминан кечки соат 20:00 ларда Юнусобод тумани 259-сонли умумтаълим мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Й.М. кечки назорат олиб бораётган вақтида кўчада ўйнаб юрган болалар келиб, унга мактаб орқасида бола йиқилиб ётганини айтган. 

Шундан сўнг Й.Х. мактабнинг орқа томонида болалар айтган жойга зудлик билан борганда тахминан 10-11 ёшлар атрофидаги ўғил бола ҳушсиз ётганини кўриб, шу заҳоти 103 рақамига қўнғироқ қилган ва тез тиббий ёрдам машинасини чақирган. Шунингдек, “Собиробод” маҳалласи профилактика инспектори О.О.га хабар берган.

Инспектор зудлик билан етиб келган, аммо бола ҳушига келмагани ва тез тиббий ёрдам машинаси кечикавергани сабабли М.Х. болани Тошкент шаҳар 7-шаҳар касалхонасига машинада олиб кетган. Бола касалхонада тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан вафот этган.

"Бола дарс жараёнида вафот этмаган. Ҳолат шанба куни юз берган, бу куни бошланғич синфларда дарс машғулотлари бўлмайди. Ҳозирда ўқувчининг вафоти юзасидан Ички ишлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини билдирамиз", дейилади расмий хабарда.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент мактаб ўқувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг