Тошкентдаги мактабда ёнғин чиқди
Crime
−
02 August 2023 8620 1 minute
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мактабларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, ҳодиса бугун, 2 август куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Истиқлол кўчасида жойлашган 50-сонли мактабнинг 2-қаватида юз берган. Соат 11:43 да ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Чақирувга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:49 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:52 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 2-қаватнинг тахминан 10 квадрат метр майдонидаги ички жиҳозларга зарар етган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Live
All01 November
01 November
01 November