Тошкентдаги кўп қаватли уйга ўт кетди (видео)

Олам

image

Бугун, 13 июнь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли уйнинг ташқи қисмида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 10:21 да Нукус кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ташқи қисми (фасади) ёнаётгани тўғрисида шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари соат 10:23 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғинни ўчириш бўйича иш бошлаган. Ҳозирча ёнғин тўлиқ ўчирилмаган.

“Айтилган манзилда кўп қаватли уйдаги барча фуқароларни эвакуация қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги дорихонада ёнғин содир бўлган эди. Ёнғин оқибатида дорихонанинг 40 кв.м майдонида ички ва том қисми, шунингдек, дорихонага яқин жойда жойлашган Риштон тумани кўп тармоқли поликлиникасининг 70 кв.м майдонида том қисми ёниб, зарарлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Яккасарой кўп қаватли уй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг