Тошкентдаги кўчалардан бири 25 кунга ёпилди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Муқумий кўчаси деярли бир ойга ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, масъул ташкилот иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида Чилонзор тумани Муқимий кўчаси бўйлаб тармоқ қувурларини ўтказиш ишларини бошлагани муносабати билан кеча, жорий йилнинг 10 сентябридан 5 октябригача ушбу кўчадаги ҳаракат қисман тўхтатиб қўйилган. 

Шунингдек, ҳудудда қувурларни кўчиришдан ташқари (ҳар бирининг диаметри 700 мм ва умумий узунлиги 1 км) зулфинлар ва баъзи ускуналар ҳам алмаштирилиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Амир Темур шоҳ кўчасининг Кичик ҳалқа йўли кўчаси билан кесишган қисмида (Миробод тумани) 110 кВ бўлган юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши муносабати билан КҲАЙ 2 кунга қисман ёпилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Чилонзор кўча Муқимий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг