Тошкентдаги хонадондан 1,5 млрд сўмлик наркотик топилди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи фуқаронинг уйидан 1 миллиард 506 миллион сўмлик синтетик гиёҳвандлик воситаси топилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, туманда жойлашган мавзелардан бирида С. исмли шахс қўлга олиниб, унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилган ҳамда ундан 5 грамм гиёҳвандлик воситаси топилган. Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш манзили ҳам холислар билан кўздан кечирилган. Айнан мана шу хонадонда гиёҳвандлик воситалари сақланаётганлиги аниқланган.

Уйдаги мебелнинг тагидан 3 дона қора пакетнинг ичида оқ рангли кукунсимон модда, кўк рангли изолентага ўралган кукунсимон моддалар, электрон тарозилар, зип-пакетлар аниқланган.

Тезкор тадбир натижасида 6 минг инсонни заҳарлаши мумкин бўлган, баҳоси 1 миллиард 506 миллион сўмлик 1 килограмм 805 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаларининг тарқалиши олди олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қўшни давлатлардан Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб келинган 8,2 килограмм наркотик моддалар тўхтатиб қолингани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Чилонзор наркотик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг