Тошкентдаги KFC жаримага тортилди
3-саҳифа
−
17 Март
7098Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан “International Foodchain” MЧЖ (KFC), “UNG PETRO” MЧЖ (CARVON), Central Asia Voyages-cav” MCHJ va “Hamkor Reklama Servis” MCHJга молиявий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.
Билдирилишича, олиб борилган ўрганиш натижаларига мувофиқ, Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Махсус комиссияси томонидан шаҳарда фаолият кўрсатаётган бир неча хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартиби бузилиши юзасидан ишлар қўзғатилиб, молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилинган.
“Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан "Coscom" МЧЖ (Ucell)га молиявий жарима қўлланилганди.
LiveБарчаси