Тошкентдаги кафеда аёллар жанжал кўтарди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 14 февраль куни соат 01:37 да Чилонзор тумани 18-мавзей Заргарлик кўчасида жойлашган “Алладин” кафесида жанжал юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Воқеа жойига Чилонзор тумани ИИО ФМБ 5-сон ички ишлар бўлими профилактика инспектори капитан Ж. Хаджиматов ҳамда мазкур ҳудудда хизмат олиб борган Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хизматчилари етиб боришган.

Маълум бўлишича, келишмовчилик маст ҳолатда бўлган 22 ёшли фарғоналик Д.К. ва 29 ёшли фарғоналик Р.А. орасида юзага келган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари етиб келишганда аёллар бир-бирларини ҳақорат қилишда давом этаётган бўлган, шу сабабли улардан жамоат тартибини бузмаслик талаб этилган.

Аёллардан бири мазкур талабга бўйсунмаган, натижада келишмовчиликнинг иккала иштирокчилари ҳам ички ишлар бўлимига олиб борилган. Мазкур факт бўйича тўпланган ҳужжатлар Чилонзор туман судига йўналтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ

Баҳолаганлар

1364

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг