Тошкентдаги “дом” қийшиқ қуриляптими? (видео)
3-саҳифа
−
04 Апрель 2023
24777Ижтимоий тармоқларда пойтахт Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги Ислом Каримов ва Бунёдкор кўчалари кесишувида жойлашган қурилиш объектининг тепа қисми қийшиқ қурилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.
Унга кўра, ушбу объект замонавий архитектура намунаси сифатида ўзига хос дизайн асосида лойиҳалаштирилган бўлиб, бу бино конструктив элементларида камчиликлар борлигини англатмайди. Объектни қурилиш ишлари белгиланган талаб ва меъёрлар асосида амалга оширилмоқда.
Хусусан, тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларининг КЖ (темир-бетон конструкциялар) бўлимининг ечимларига асосан 23-қаватдан 26-қаватгача К-4 ва К-5 қуйма темир-бетон устунлар эгилган ҳолда лойиҳалаштирилган ҳамда бу қурилиш меъёрлари ва қоидаларига асосан бажарилган.
Шунингдек, ишчи лойиҳа ҳужжатлари маҳаллий МЧЖ томонидан ишлаб чиқилганидан сўнг “Зилзилабардош қурилишнинг илмий-тадқиқот ва лойиҳа маркази антисейсмик” МЧЖ томонидан ушбу ҳудуд сейсмикасига ёндашган ҳолда текширилган ва 2021 йил 16 мартда бу борада ҳам ижобий хулоса олинган.