Тошкентдаги “дом”да чиққан ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 13 сентябрь куни соат 06:10 ларда тошкентнинг Янгиҳаёт тумани “Чорбоғ” МФЙда жойлашган кўп қаватли хонадонларнинг бирида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.

Қутқарувчиларга келган хабар асосида, ёнғин жойига соат 06:14 да ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб борган ва соат 06:27 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. 

Ёнғин натижасида уй жиҳозлари ва уйнинг ички қисми 30 квадрат метр майдонда ёниб зарарланган ҳамда бир нафар фуқаро куйиш тан жароҳати оқибатида ҳалок бўлган. 

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг