Тошкентдаги бозорда ёнғин бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 10 апрель куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган бозорда ёнғин бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Билдирилишича, туманнинг “Янгиқўрғон” МФЙ Толариқ кўчасида жойлашган очиқ павилон тарзда жиҳозланган савдо растасида 30 квадрат метр майдонда эски буюмлар  ёнган.  

Ёнғин бўлаётгани ҳақидаги хабар Тошкент шаҳар ФВБга 22:55да келиб тушган. Шу аснода ёнғин қутқарув бўлинмалари соат 23:00да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 23:07да қуршаб олинган ва соат 23:09да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 27 март куни Тошкент шаҳридаги "запчаст" бозорида ёнғин чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин бозор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг