Тошкентдаги бозор автотураргоҳидан 43 ёшли эркакнинг жасади топилди
3-саҳифа
−
07 Январь 2021
20797Бугун, 7 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган “Чилонзор буюм савдоси комплекси”га қарашли “Дўстлик” бозори автотураргоҳи ёниидан ўлик ҳолдаги эркакнинг жасади топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Маълум қилинишича, автотураргоҳ ёнидан жасади топилган эркак Сирдарё вилояти Сирдарё туманида истиқомат қилувчи, 1977 йилда туғилган Ғ.Э. экани маълум бўлган.
Бош прокуратура хабарига кўра, 43 ёшли эркакнинг ўлимига юрак чап қоринча миокард инфаркти, юрак ёрилиши, юрак тампонадаси сабаб бўлган.
Сирдарёлик эркакнинг нима сабабдан ушбу ҳудудда бўлгани маълум эмас.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь