Тошкентдаги боғчада қаровсиз қолган бола 2-қаватдан тушиб кетди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги боғчада 5 ёшли бола 2-қаватдан тушиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 9:45 лар атрофида Чилонзор туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида рўй берган. Таълим ташкилотида тарбияланувчи Р.И. назоратсизлик оқибатида иккинчи қават зинасидан йиқилиб тушган. Бундан хабар топган ташкилот ҳамшираси тарбияланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган ва 16-сонли шаҳар шифохонаси болалар бўлимига олиб борган.

Шифокорларнинг бирламчи ташхисига кўра, тарбияланувчи Р.И.га икки қўл билак соҳаси синиши, бурун суяк соҳаси синиши, юқори жағ курак тишларининг алиёнлари осиғининг синиши ташхиси қўйилган. Боланинг аҳволи оғир бўлгани сабабли жонлаштириш бўлимига жойлаштиришгани, аҳволи яхшиланганидан сўнг жонлантириш бўлимидан чиқаришгани аниқланган.

Билдирилишича, айни пайтда ҳолат бўйича Чилонзор туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Бухоро туманида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Х.Ў.га қарашли бўлган мактабгача таълим ташкилотида 2023 йилда туғилган Ш.Ш. тарбиячининг эътиборсизлиги туфайли электр токи уришидан вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент боғча Чилонзор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг