Тошкентдаги боғчада болани ухламагани учун урган тарбиячи ишдан олинди (видео)
3-саҳифа
−
25 Январь 7797 1 дақиқа
Тошкентдаги хусусий боғчада болани калтаклаган тарбиячи ишдан олинди. Бу ҳақда “Millar” хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 22 январь куни Олмазор туманида жойлашган “American Daycare” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Боғча масъуллари болага қўпол муносабатда бўлган тарбиячи ишдан олинганини билдирган.
“Тушликда ухламагани учун боғча опа ҳамма бола турганидан кейин менинг фарзандимга нисбатан мана шунақа қўпол ҳаракатлар билан қўл кўтариб, бурнини қонатган. Боламни кийинтириб, юз-қўлини ювиб, ёнимга тушириб юборишганда мен боғчага келган эдим”, деган боланинг онаси.
Пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига кўра, мазкур ҳолат бошқарма томонидан ўрганиш жараёнида бўлиб, ўрганиш натижасидан келиб чиққан ҳолда қўшимча маълумот тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи машғулот жараёнида болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлганди.
Live
Барчаси