Тошкентдаги бекатда 32 ёшли эркак осилган ҳолда топилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 1994 йилда туғилган эркак бекатда осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Унинг билдиришича, бугун, 25 июль куни соат 15:00 атрофида Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 1994 йилда туғилган фуқаро М.М. ўз жонига қасд қилган ҳолда вафот этган.

Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, ўлимга бўйин соҳасидаги странгуляцион эгатлар натижасида келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган. Марҳумнинг танасида бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳодиса юзасидан тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилиб, марҳумнинг яқин қариндошлари сўроқ қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг банк олдида қарздорлиги бўлгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 47 ёшли қайнона келиннинг уйидаги ишларини билмаслигини баҳона қилиб, уни калтаклаб, руҳий босим ўтказиши оқибатида келин ўз жонига қасд қилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг