Тошкентдаги айланма кўприклардан бири 10 кунга ёпилади
Жамият
−
19 Январь 2024 9735 1 дақиқа
Тошкент кичик ҳалқа автомобиль йўлини Сергели шоҳ кўчаси билан боғлаб турувчи кўприк 10 кунга қисман ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари сабабли 20 январдан 30 январга қадар Тошкент кичик ҳалқа автомобиль йўлини Сергели шоҳ кўчаси билан боғлаб турувчи "Чўпонота" айланма кўприги қисман ёпилади.
"Вақтинчалик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", дейилади ушбу хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ пойтахт КҲАЙнинг Истироҳат кўчаси билан кесишмасидан Қўрғонча кўчасигача бўлган қисми ёпилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь