Тошкентдаги айланма кўприклардан бири 10 кунга ёпилади

Local

image

Тошкент кичик ҳалқа автомобиль йўлини Сергели шоҳ кўчаси билан боғлаб турувчи кўприк 10 кунга қисман ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари сабабли 20 январдан 30 январга қадар Тошкент кичик ҳалқа автомобиль йўлини Сергели шоҳ кўчаси билан боғлаб турувчи "Чўпонота" айланма кўприги қисман ёпилади.

"Вақтинчалик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", дейилади ушбу хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ пойтахт КҲАЙнинг Истироҳат кўчаси билан кесишмасидан Қўрғонча кўчасигача бўлган қисми ёпилганди.


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends