Тошкентдаги асосий йўллардан бири ёпилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Жанубий вокзал ҳудудидаги Шота Руставели кўчаси яқинида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, электр тармоқларини модернизация қилиш ишлари муносабати билан Яккасарой туманида, Жанубий вокзал ҳудудидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Шота Руставели кўчаси билан кесишган қисмида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Чеклов Жанубий вокзал яқинидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Шота Руставели кўчаси билан кесишган қисмидаги 400 метр масофагача қисмида 31 май куни соат 23:00 га қадар амал қилади.

Қайд этилишича, транспорт воситалари ҳаракати расмдаги схемага мувофиқ айланма йўналишлар орқали ташкил этилади.

“Ҳайдовчилардан ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштиришлари, муқобил йўналишлардан фойдаланишлари ҳамда йўл белгиларига амал қилишларини сўраймиз. Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўча чеклов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг