Тошкентда жуфтлик калтаклангани бўйича жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
15 Июнь 2022
15359Тошкентда Ички ишлар органи ходимлари икки фуқарони аёвсиз дўппослагани ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалига ижтимоий тармоқларда Тошкентда Ички ишлар органи ходимлари икки фуқарони аёвсиз дўппослагани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Кейинчалик эса ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов изоҳ бериб, икки фуқаро гиёҳвандлик воситаларини сотишга алоқадорликда ва профилактик назоратни бузишда гумонлангани ҳамда ўзини ноўрин тутиб, ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатганини маълум қилганди.
LiveБарчаси