Тошкентда “погон”лилар фуқароларни калтаклагани ростми? ИИВ изоҳ берди
Жамият
−
11 Июнь 2022
14964Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда ички ишлар органи ходимлари икки фуқарони аёвсиз дўппослагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 02:30 да Мирзо Улуғбек туманида ички ишлар органи ходимлари гиёҳвандлик воситаларини сотишга алоқадорликда ва профилактик назоратни бузишда гумонланган икки фуқарони аниқлаган.
“Фуқаролар бошиданоқ ўзини ноўрин тутган, ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатган.
Кейинчалик айрим оммавий ахборот воситалари томонидан воқеаларнинг бирёқлама талқин қилиниши, шунингдек мақолаларда ёшларнинг саргузаштлари “ранг-баранг” тасвирлангани сабабли ижтимоий тармоқларда турли миллатчилик руҳидаги баёнот ва мулоҳазалар тарқала бошлади”, дейди Ғиёсов.
ИИВ масъули бу алоҳида жамоатчилик вакиллари томонидан миллий адоватни сунъий равишда қўзғатишга уринишларнинг биринчи ҳолати эмаслигига урғу берган.
“Биз бу салбий тенденцияни кузатиб борамиз ва айрим салбий фикрдаги фуқароларнинг миллатчилик туйғуларини қўзғатиб, жамоатчиликка босим ўтказишига йўл қўймаймиз.
Тергов ушбу фуқаролар тан жароҳатларини қаерда ва қандай шароитда олганини аниқлаши керак. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаолларидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва фуқароларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини кутишларини сўраймиз”, дейилади муносабатда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь