Тошкентда “ЖЭК” раҳбари қарийб 300 млн сўмни талон-торож қилди
3-саҳифа
−
10 Март 2021
5150Юнусобод туманида аҳолидан коммунал тўловлар учун ундирилган маблағларни ўзлаштирган ХУЖМШ раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.Қ.” ХУЖМШ раҳбари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 2020 йил ва жорий йилнинг февраль ойига қадар уй-жой мулкдорларидан бадал тўлови, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси таъминоти ҳамда автотураргоҳ учун ундирилган 288,3 млн сўмни банк муассасасига топширмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15