Тошкентда йўл ўртасида томоша кўрсатган йигитлар 3 суткага “кесилди”

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги пиёдалар ўтиш жойида йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаётини хавф остига қўйиб, пранк олган йигитлар 3 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, воқеа жорий йилнинг 31 май куни тумандаги Чилонзор метро бекати олдидаги йўл қатнов қисмининг пиёдалар ўтиш жойида юз берган. 2004 йилда туғилган П.Д. ва ушбу “пранк”ни тасвирга олишга жалб қилинган таниши 2000 йилда туғилган Т.М., жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, гўёки ўзини оёғи синган ҳолатда кўрсатган. Йўл қатнов қисмида сунъий тирбандлик содир этган ҳамда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаётини хавф остига қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан ушбу фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.

Бугун, 2 июнь куни очиқ суд мажлисида М.Т. ва Д.П.га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра М.Т. ва Д.П. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, ушбу кодекснинг 32-моддаси (маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар) 4-қисми тартибида уларнинг ҳар бирига 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, инстаблогер бир неча кун олдин метрода бегона қизнинг қўлини ушлаб, шилқимлик қилгани ҳамда уни видеода олин интертда тарқатган эди. Шундан сўнг метрода шилқимлик қилган йигитнинг шахси аниқланиб, унга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан баённома расмийлаштирилган ва чора кўриш учун судга юборилганди. Суд ҳукмига кўра, йигит ва уни видеога олган шеригига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Чилонзор пранк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг