Тошкентда ЙТҲга учраган Lacetti тўлиқ ёниб кетди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг “Роҳат” постига келаверишда Lacetti автомобили бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетгани, сўнг тўлиқ ёниб, кул бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати  хавфсизлиги бошқармаси мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берди. 

Қайд этилишича, кеча, 3 сентябрь куни соат таҳминан 14:15 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р17а автомобиль йўлининг 4 километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. 

Ҳайдовчи – 2001 йилда туғилган, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Қ.Ш. Lacetti русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини эплай олмай, йўлнинг ўнг четидаги муҳофазаловчи бетон тўсиққа урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Бетон тўсиққа урилиши оқибатида автомобилда ёнғин келиб чиққан ва автомобиль тўлиқ ёниб кетган.
 
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчига воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

388

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг