Тошкентда ЙТҲ оқибатида Nexia-3 ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
05 Октябрь
3632Бугун, 5 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Cobalt ва Nexia-3 русумли автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди ва оқибатда Nexia-3 ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, эрта тонгда Тошкент шаҳридаги марказий кўчалардан бирида Cobalt ва Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ва Nexia-3 ёниб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилган. Маълум бўлишича, соат 06:05 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Ойбек ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида автомобилда ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин-қутқарув техникалари воқеа содир бўлган жойга соат 06:11 да етиб бориб, ёнғин соат 06:12 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ичида ҳайдовчиси бўлган “Жигули” ёниб кетганди.
LiveБарчаси
2024 йил сўзи сифатида “брат” танлади.
02 Ноябрь