Тошкентда йирик ёнғин юз берди

Жамият 3320
image

Бугун, 31 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Бугун соат 11:09 да Буюк ипак йўли кўчаси 14а-уй, Мирзо Улуғбек кичик саноат зонаси худудида жойлашган арматура ишлаб чиқариш цехининг трансформатор подстаницяси ва унинг мойлари 250 кв м майдонида ёнган.

Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари ҳаракати билан ёнғин соат 11:53 да қуршаб олиниб, соат 12:24 да ўчирилган. Ёнғин жойига 10 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин ишлаб чиқари технологик жараёнининг бузилиши натижасида электр таъминотининг ортиқча кучланишнидан содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 70
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×