Тошкентда ёш қизчаларнинг ширинлик сотиб, тиланиб юрганига муносабат билдирилди  

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани ҳудудида вояга етмаган қизчаларнинг йўл бўйида ширинлик сотиб юргани акс этган видео тарқалди. Туман ҳокимлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, видеода акс эттирилган ҳолат туман ҳокимлигининг тегишли масъуллари, кўрсатилган манзил яқинида жойлашган масжид имоми ва бошқа масъуллар иштирокида ўрганилган. Ўрганишлар жараёнида “Убай ибн Каъб” масжиди олдида Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи уч нафар аёл фарзандлари билан енгил пул топиш мақсадида тиланчиликка чиққани ва ширинлик сотиб юрган қизчалар шу аёлларнинг фарзандлари экани аниқланган.

"Ушбу аёлларга тушунтириш берилди ва яна шундай тартиббузарлик қилинса, болаларнинг ҳаётини хавф остида қолдириб, ширинлик сотишларига йўл қўйилса, болаларни ҳимоя қилиш комиссияси томонидан ота-оналарга чора кўрилиши бўйича огоҳлантирилди", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳокимлик Чилонзор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made