Тошкентда ер қимирлади
Жамият
−
28 Сентябрь 6612 1 дақиқа
Бугун, 28 сентябрь куни Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер қимирлаши соат 09:03 да юз берган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 66 километр жануби-шарқда жойлашган. Зилзила магнитудаси 3,6 га тенг бўлган, чуқурлиги эса 15 километрни ташкил қилган.
Зилзила координаталари: 40,79 даража шимолий кенглик, 69,69 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Олмалиқ шаҳрида 3 балл, 9 км.
- Пискент туманида 2-3 балл, 23 км.
- Оҳангарон туманида 2 балл, 26 км.
- Нурафшон шаҳрида 2 балл, 40 км.
- Ангрен шаҳрида 2 балл, 41 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилган эди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь