Тошкентда ёнган Tesla’га қасддан ўт қўйилгани маълум бўлди (видео)
3-саҳифа
−
18 Апрель
8819Аввалроқ, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида электромобиль ёниб кетгани хабар қилинганди. Кейинроқ эса ижтимоий тармоқларда номаълум шахс автотураргоҳда турган мазкур автомашинани ёқиб юборгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча, 17 апрель куни тахминан соат 23:40 ларда Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч даҳаси ҳудудида жойлашган автотураргоҳларнинг бирида 1988 йилда туғилган М.Ж. ўзаро келишмовчилик сабабли таниши 1983 йилда туғилган Н.К. га тегишли Tesla русумли автомашинани ёқиб юборган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаро М.Ж. ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Фурқат кўчасида қувват олаётган электромобиль ёниб кетганди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар бўлмаган.
LiveБарчаси