Тошкентда электромобиль ёниб кетди

Жамият

−

image

Бугун, 10 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Фурқат кўчасида электромобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ёнғин-қутқарув техникалари воқеа содир бўлаётган манзилга 07:35 да етиб борган ва ёнғин соат 08:28 да ўчирилган.

Ҳозирда ёнғин электромобилнинг аккумулятор қисмидан келиб чиққани айтилмоқда ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни соат 23:45 ларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида бетон тўсиққа урилган BYD ёниб кетганди.

Сара Комилжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг