Тошкентда ёмғир вақтида йўлларни нега сув босгани айтилди
Жамият
−
25 Май 2021
6967Жорий йилнинг 23 май куни Тошкентда атиги бир неча соат ёққан ёмғир жуда кўп муаммо ноқулайликларни келтириб чиқарди. Шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Билдирилишича, пойтахтга хизмат кўрсатувчи коммунал хизмат ходимлари ва техника таъминотида аввалги йилларга қараганда анча ўсиш бор. Авариявий вазиятларда фойдаланиш учун махсус машиналар харид қилинган, ишчилар сони ортган.
Ободонлаштириш бошқармаси ходими Хайрулла Турсунов шаҳардаги ариқлар чиқиндиларга тўлиб кетишини айтиб, бу сув тошининг асосий сабабларидан эканини таъкидлади.
“Биз соат 19:00 дан иш бошладик ва салкам 3 соат мобайнида Миробод туманининг марказий ва ички кўчаларини ёмғир сувларидан тозаладик. Аслида ҳар куни бу кўчаларни ва ариқларни тозалаймиз, супурамиз. Бироқ эртаси куни худди иш қилинмагандек, яна шу аҳвол!
Савол беришингиз мумкин, нега ҳар куни ариқлар тозаланса ҳам сув оқиб кетмаяпти деб. Кеча тозалаган ариқларимизни барчасини полиэтилен пакетлар, бир маротабалик қоғоз стаканлар ва баклажкалар тусиб қўйган ва сув оқиб кетишига имкон бўлмаган. Айниқса, полиэтилен пакетлар барча муаммоларнинг сабабчиси. Ариқларнинг зовурларга қуйиладиган қисмида темир панжаралар ўрнатилган, ўша ерни тозалаб ташласак муаммо ҳал. Бироқ унга қадар вақт керак бўлади ва йўлларга сув тошади”, дейди Хайрулла Турсунов.
Қайд этилишича, пойтахтда ёққан ёмғир натижасида кўплаб марказий ва ички кўчалар сув тўпланишидан азият чекди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал масалалари бўйича ўринбосари в.б Шохруҳ Раҳимжоновнинг сўзларига кўра, 23 май куни ободонлаштириш ходимлари аслида иш вақти 18:00 гача бўлсада, соат 19:00 дан 01:30 га қадар тинмай ишлашган.
“Бундай вазиятларда уларнинг ёрдами бизга жуда зарур. 300 нафар ободонлаштириш ходимлари ёғаётган ёмғир остида хизмат қилишди. Шунингдек, 20 тадан ортиқ техникамиз тўпланиб қолган сувларни тортиб олишди, чиқиндиларни олиб чиқиб кетишди ва бошқа вазифаларни бажаришди. Қолаверса, ФВВ ходимлари ҳам бу жараёнга жалб этилди”, дейди Раҳимжонов.
Ҳокимлик асосий сув тошган кўчаларни маълум қилди. Булар:
• Амир Темур кўчаси;
• Генерал Узоқов кўчаси;
• Ашхобод боғи яқинидаги туннель;
• “Миробод” деҳқон бозирининг олд томони.
LiveБарчаси