Тошкентда янгича пиёдалар ўтиш йўлаги пайдо бўлди
Жамият
−
19 Март 2019
7371Тошкент шаҳрида янгича 1.14.1 – тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи (зебра) йўл белгиси синовдан ўтказиляпти. Бу ҳақда ИИББ Матбуот хизмат хабар берди.
Шаҳар ҳокимлиги ИИББ билан ҳамкорликда Словакиядан мутахассисларни таклиф қилган. Улар синов тариқасида 1.14.1 йўл белгиси учун оқ ва қизил ранглардан фойдаланишни таклиф қилган.
Тошкент шаҳрида янгича тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи (зебра) Амир Темур хиёбони олдида синов тариқасида қўлланилди.
Қайд этилишича, европа мамлакатларида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш тажрибаси сариқ-оқ рангли белгилар кечки вақтда яхши кўринмаслигини кўрсатган. Қизил-оқ ранглари эса ҳайдовчи ва пиёдаларга бирдек яхши кўриниши аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь