Тошкентда янги йўл белгиларини ўрнатиш бошланди

Жамият 4350
image

Бугун, 6 февраль куни Тошкент шаҳрининг икки жойида “Пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланган” 3.10 йўл белгиси ўрнатилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, ушбу белгилар Мирзо-Улуғбек тумани, Султония кўчасидаги ер ости йўлаги, Юнусобод деҳқон бозоридаги ер ости йўлаги ёнида ҳамда Шайхонтоҳур туманидаги Беруний ва Сақчисимон кўчалари кесишмасида (Чорсу бозори рўпарасида) ўрнатилди.

Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг 24 декабрдаги Қарорига кўра, 3.10 “Пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланган” йўл белгиси пиёдаларнинг ҳаракатланиши уларнинг хавфсизлигига хавф туғдириши мумкин бўлган жойларда ўрнатилади.

“Ҳурматли пиёдалар! Сизлардан ўрнатилган йўл белгиларига эътиборли бўлишни ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни сўраймиз”, дейилади ИБББ хабарида.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 3.1
t
×