Тошкентда янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилди (видео)
3-саҳифа
−
14:21
4941Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирида пакет ичида янги туғилган чақалоқ топилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 15 январь куни тонги соат 7:30 ларда кўчада турган бозорпакет Янгиҳаёт туманининг Зарбдор маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг диққатини тортган. Дастлаб пакет ҳаракатлана бошлаган. Сўнг унинг ичидан боланинг йиғиси эшитилган. Бориб қараганда пакет ичидан бир кунлик чақалоқ топилган.
Фуқаро дарҳол 102 рақамига қўнғироқ қилган. Воқеа жойига етиб борган ходимлар чақалоқни текшириб кўрган ва шифохонага олиб борган. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тез тиббий ёрдам шифокорининг айтишича, чақалоқнинг туғилганига тахминан бир соат бўлган. Унинг киндиги ҳам ноодатий усулда кесилган. Ҳозирда чақалоқнинг ҳолати барқарор.
Мазкур ҳолат юзасидан Янги Ҳаёт тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси