Тошкентда янги океанариум қурилади
Жамият
−
14 Апрель
7480Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида океанариум қурилади. Бу ҳақда бугун, 14 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев туризм ва бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишиши чоғида сўз борди.
Маълум қилинишича, Чирчиқ дарёси бўйида 20 гектарда мўлжалланган ушбу океанариум сайёҳларни жалб этадиган яна бир маскан бўлади. Ёнида савдо-меҳмонхона мажмуаси ҳам қурилиб, уларда жами 1 минг 600 та иш ўрни очилади.
Шунингдек, Яккасарой туманида тураржой ва ишбилармонлик маскани барпо этиш ҳам мўлжалланган. Унда кўп қаватли уйлар, боғча ва мактаблар, спорт ва соғломлаштириш масканлари, меҳмонхона ва савдо офислари бўлиши кўзда тутилган.
Президент лойиҳаларнинг ҳуқуқий, молиявий жиҳатлари ҳамда инфратузилма масалаларини ҳар томонлама ўйлаб, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлаган. Мутасаддиларга сифат ва муддатни аниқ белгилаб, бажарилишини назорат қилиш топширилган.
LiveБарчаси
Қашқадарёнинг Ғелон қишлоғига қор ёғди.
19 Апрель